ШИРИНСАМАРҚАНДНИНГ ЯНГИ МАРКАЗИ
Жонли ефирҲозир ва келажакФотогалереяВидеогалереяҚурилиш жараёниТадбирларҲамкорларҲужжатлар
Қидирув
МурожаатларимБоғланиш
ШИРИН / АХБОРОТ

Саволларингизга жавоблар.

Ширин шаҳарчаси қаерда жойлашган?

Самарқанд шаҳрининг шимолий қисмида, Зарафшон дарёси бўйида, халқаро ёЪл ва аеропорт яқинида. Умумий майдони 665,1 гектар, қирғоқ чизиғи 9,7 км.

Шаҳарчада қанча аҳоли яшайди?

Бош режа бўйича 180 минг аҳоли учун мўлжалланган; 60 минг янги иш ўрни яратилади, 37 500 хонадон қурилади.

Ер майдонлари қандай берилади?

Ер майдонлари ауксион орқали сотилади. Ҳозиргача 20 гектарлик 15 та лот 121 млрд сўмга сотилган; яқин режаларда яна 8 гектар бўш ер ауксионга қўйилади. Лотлар ва уларнинг ҳолати харитада кўрсатилган.

Қурилиш қачон якунланади?

Лойиҳа 2026–2030-йилларни қамраб олади: пойдевор даври (2026–2027), қурилишнинг авж палласи (2027–2028) ва якунлаш ҳамда експлуатация (2028–2030).

МаЪмурий марказ қачон қурилади?

Вилоят маЪмурий маркази биринчи навбатда жойлаштирилади. 2026–2028-йилларга 50,0 млрд сўм ажратилган, пудратчи билан шартнома имзоланган, 2027-йил апрелгача параллел лойиҳалаш рухсат етилган.