ШИРИНСАМАРҚАНДНИНГ ЯНГИ МАРКАЗИ
Жонли ефирҲозир ва келажакФотогалереяВидеогалереяҚурилиш жараёниТадбирларҲамкорларҲужжатлар
Қидирув
МурожаатларимБоғланиш
ШИРИН / АХБОРОТ

Ширин шаҳарчаси ҳақида

Самарқанд шимолида, Зарафшон бўйида 665,1 гектар майдонда барпо етилаётган замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплекси.

Ширин шаҳарчаси ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-июлдаги ПҚ-233-сон қарорига асосан Самарқанд шаҳридаги «Ширин» массиви ҳудудида замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплекси (Шаҳарча) қурилиши бошланди. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо етиш дирексияси ташкил етилган. Шаҳарча Самарқанднинг шимолий қисмида, халқаро ёЪл ва аеропорт яқинида жойлашган. Умумий майдони — 665,1 гектар. Зарафшон дарёси бўйлаб 9,7 км қирғоқ чизиғи бор. Бош режа бўйича Шаҳарчада 180 минг аҳоли учун қулай шароит ва 60 минг янги иш ўрни яратиш, архитектура зичлигини 25 фоиз даражасида сақлаш режалаштирилган. 2026-йил 31-мартдаги 134-сон қарорга асосан Шаҳарча «Бусинесс cитй» замонавий ишбилармонлик марказлари рўйхатига киритилган. Ҳудудий чегаралар: Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари маЪмурий-ҳудудий чегараларини ўзгартириш лойиҳаси доирасида Самарқанд туманидан 170 гектар ва Оқдарё туманидан 243 гектар Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилиши назарда тутилган; бу Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025-йил 22-февралдаги СҚ-85-В-сон қарори билан тасдиқланган. Бош режа ва қурилиш ҳамда инфратузилма обектлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДМ зиммасига юкланган. Замонавий талаблар ва хорижий тажрибадан фойдаланиш учун хорижий лойиҳа институтлари иштирокида танлов ўтказилган: 5 та хорижий компания таклиф берган, япониялик «САКО Арчитеcц» таклифи маЪқул топилган ва ҳозирда бош режа шу институт билан ҳамкорликда тайёрланмоқда. Асосий мақсад: 180 000 аҳоли учун инсон учун қулай, хавфсиз, екологик барқарор ва иқтисодий фаол муҳит яратиш. Бу фақат уй-жой қуриш емас — уй-жой, таЪлим, тиббиёт, иш ўрни, транспорт, екология, хавфсизлик, дам олиш ва рақамли хизматларни ягона шаҳар муҳитига бирлаштиришдир.

Янгиланган:20/10/2026